Педри: Левандовски 34 эмас, 20 ёшли футболчига ўхшайди

"Барселона" футболчиси Педри жамоадоши Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"У 34 эмас, 20 ёшли футболчиларга ўхшайди. Унинг бир қанча голлар уришини, жамоа учун ҳаракат қилишини кузатиш ақлга сиғмайди. Бу шунчаки фантастика. 

Роберт менга, хусусан, клубдаги бошқа футболчиларга ҳам кўп нарса ўргата олади. У бизга ҳали анча фойда келтиради", - деди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Барселона" Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад" билан куч синашди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!