
Педри: "Мен бундай голларга бой учрашув бўлади деб кутмаган эдим"
Каталонияликлар Ла Лиганинг 35-турида "Реал"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги устунлигини 7 очкога оширишди. Мазкур беллашув якунлангандан сўнг испаниялик ярим ҳимоячи ҳисобланган Педри бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
— Мен бундай голли ва кескин ўйинни тасаввур қилмаган эдим. Бошида омадимиз келмади. Аммо мавсум давомида бир неча бор камбэк қилишга муваффақ бўлганмиз ва бу сафар ҳам худди шундай бўлди.
Биз кўплаб ўйинларда вазиятни ўзгартирдик. Рухий тайёргарлигимизни яхшиладик, ўзимизга ишона бошладик — бугунги кунда ҳам шундай бўлди.
Рафинья бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлишга арзийди. У мавсум давомида нималарга қодир эканини кўрсатди — бу аниқ ва ажойиб.
Милан шаҳрида бўлиб ўтган ҳолат (ЧЛ ярим финалида "Интер"га қарши учрашув) биз учун қаттиқ зарба бўлди. Ўша мағлубиятдан сўнг кийиниш хонасида фақат шу ҳақида гапирилди. Биз бугун ғалаба қозонишимиз ва устунлигимизни оширишимиз кераклигини билардик. Энди бу ишни якунига етказиш учун "Эспаньол"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз.
Класикода ғалаба қозонганингизда буни нишонлаш керак — ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида, — деди каталонияликлар фулбеки.
Фикрлар