Педри: "Тўғри, ҳали ҳеч қандай чемпионликни қўлга киритмадик, аммо..."

"Барселона" хавбеки Педри клуби имкониятлари ҳақида гапирди. 

"Ла Лига чемпионлиги биз учун жуда муҳим соврин ва биз уни ютиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Биз яхши ўйнасак ва яхши жисмоний ҳолатда бўлсак, ҳеч ким тўхтатиб қололмайди.

Тўғри, ҳали ҳеч қандай чемпионликни қўлга киритмадик, аммо "Барса"нинг бугунги футболга мослашган услуби унвонлар ва ғалабалар олиб келиши мумкин, буни тез орада исботлаймиз", деди ярим ҳимоячи  "DAZN" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лиганинг 15-туридан сўнг 38 очко тўплади ҳамда урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ эвазига "Реал Мадрид"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!