
Педри янги мавсум “Барселона” афсонаси рақами остида ўйнайди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри янги мавсум 8-рақамли либос остида ўйнайди. Олдин бу рақамда Каталония клуби собиқ сардори Андрес Иньеста тўп тепган.
Ўтган мавсум ўрталарида Педри "кўк-анорранглилар"нинг афсонавий ярим ҳимоячиси ўйнаган либосда ўйнашни истаётганини бир неча бор таъкидлаганди, аммо кейин бу рақамни Дани Алвеш олди.
"Бу формани буюк инсонлар кийишган, айниқса Иньеста ва Христо Стоичков... Бу футболчилар клуб учун жуда кўп нарсаларни амалга оширган", - дейди Алвеш ўша вазиятни эслаб.
Энди Педрида Каталония клуби тарихига ўз номини ёзиш имконияти бор.
Ўтган мавсумда футболчи Ла Лига доирасидаги 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар