Педрининг жароҳатдан тузалиши тезлашди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан кутилганидан эртароқ тикланиши мумкин. "АS" нашри каталониялик мухлисларга ушбу хушхабарни маълум қилди.

Дастлаб, ярим ҳимоячининг тикланиши 19 мартгача давом этиши хабар қилинганди. Бироқ шифокорлар энди янги сана 12 мартни белгилашди.

Хавининг асосий таркибидаги муҳим футболчи майдонга кутилганидан бир ҳафта олдин қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Педри Европа лигаси 1/16 финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши биринчи ўйинда (2:2) жароҳат олган эди ва жавоб ўйинида жамоасига ёрдам бера олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!