Пеле Мбаппега миннатдорчилик билдирди
Футбол қироли Пеле Килиан Мбаппега қисқача хабар ёзди. Фахрий футболчи ЖЧ-2022нинг тўпурари бўлиб турган французга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг Польшага қарши нимчорак финал баҳсида Мбаппе дубл қайд этган ҳолда мундиалнинг мутлақ тўпурарига айланиб олган эди (9). Пеле жаҳон чемпионатини кузатишда давом этади.
"Раҳмат сенга Мбаппе. Менинг навбатдаги рекордимни янгилаганингдан хурсандман, дўстим!", деб ёзди Пеле ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ҳисобида жаҳон чемпионатлари доирасида 9 та гол мавжуд. 24 ёшга қадар ҳеч бир футболчи ундан эртароқ бунча миқдорда гол урмаган. Аввалги рекорд бразилиялик Пелега тегишли эди - 24 ёш, 7 та гол.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу кунгача жаҳон чемпионатида 8 та гол урган энг ёш футболчи португалиялик Эйсебио (24 ёшу 182 кун) эди. Ҳозирда Мбаппе аллақачон жаҳон чемпионатлари тўпурарлар рўйхатида кучли йигирматаликдан жой олган.
Фикрлар