Пеле: Рекордимни янгилаш учун Роналдунинг соғлиғи ва кучи етади

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва тирик афсонаси Пеле "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг рекордини янгилашига умид қилаётганлигини таъкидлади.
"

Мен умид қиламан, Роналду менинг 1238 та голлик рекордимни янгилаши учун кучи ва соғлиғи етади.

Яшаб турсак, кўришамиз," - деди Пеле.

Маълумот учун, Криштиану Роналду клуб ва терма жамоалар миқёсидаги голларининг умумий сони 702 тани ташкил этиб турибди. Пеленинг рекордига яна 536 та гол бор.