Пеллегрини Англияга қайтиши мумкин
Ads

Хитойнинг "Хебей Чайна Форчун" жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг хизматларига АПЛнинг бир неча жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда.

"Лестер", "Эвертон" ва "Вест Хэм" каби жамоалар чилилик мутахассиснинг ишларини кузатиб бормоқда. Аммо Пеллегринининг Хитой жамоаси билан яна 2 йиллик келишуви бор. Шартномадаги товон пули эса 40 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини 2013-2016 йилларда "Манчестер Сити"ни бошқарди ва бир марта АПЛ чемпиони, икки бора Лига кубогини қўлга киритди.