Пеллегрини МЮга ўтиши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоаси таркибида "Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринини кўришни истамоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис 22 ёшли италиялик футболчини қишки трансферлар даврида жамоасига жалб этмоқчи. Агар манкуанликларнинг бу нияти қишда амалга ошмаса, улар мавсум якунлангач ҳам Пеллегринини қўлга киритишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, “Рома” Пеллегринини 2017 йил “Сассуоло”дан 10 миллион еврога сотиб олган. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.