Пенальтидан гол ура олмаган Габриэл «Арсенал» мухлисларига мурожаат қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» ҳимоячиси Габриэль дос Сантос Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» дарвозасига пенальтидан гол ура олмаганидан сўнг Лондон клуби мухлисларига мурожаат қилди.
 

Бразилиялик футболчи бу ҳолат унга жуда оғир кечаётганини таъкидлар экан, шу билан бирга жамоаси ва жорий мавсумда эришилган натижалардан фахрланишини билдирди.
 

«Ҳар бир қадамда бизга ёрдам берган ажойиб мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Сизлар бу сафарни биз билан бирга нишонлашга ва бугунги параддан завқ олишга тўлиқ ҳақлисиз!
 

Келаси мавсумда яна кўришгунча!!!», — деб ёзди Габриэль ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи «Арсенал» таркибида пенальтилар сериясида бешинчи бўлиб зарба берди ва тўпни дарвоза устунидан юқорига йўллади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!