Пенальтидан гол ура олмаган "Қўқон-1912" якунда "Олимпик" устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Олимпик" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс давомида ўз ҳаракатлари билан ажралиб турган Жавоҳир Сидиқов 63-дақиқада жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Унинг фаоллиги натижасида қўқонликлар биринчи таймда пенальтини ижро этди. Аммо Холмуҳаммедовнинг зарбасини Владимир Назаров қайтарди.
Шу тариқа, "шунқорлар" очколари сонини 3 тага етказиб олди. Тошкентликлар ҳисобида 1 очко бор.
Фикрлар