Пенальтидан гол уролмаган Бенземани уйида ёқимсиз сюрприз кутарди

Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Реал” ўз майдонида “Эльче”га қарши учрашувда базўр мағлубиятдан қутилиб қолди. Мадридликлар ўйин охирида иккита тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришни уддалади – 2:2.

Ўйин мезбонлар тўпурари Карим Бензема учун ҳар томонлама омадсиз бўлди. Моҳир ҳужумчи пенальтини амалга ошира олмади. Бу ҳолат франциялик футболчи “Реал”дан ўйнаётган 2009 йилдан бери илк бор кузатилди.

Бензема жароҳат олиб, 58-дақиқада майдонни эрта тарк этди. Уйдаги ҳолат эса, бундан ҳам ёқимсиз бўлди.

Футболчи майдонда югуриб юрган пайтда ўғрилар унинг Сан-Себастьян-де-лос-Рейес туманидаги уйини уриб кетибди. Маълумотларга қараганда, босқинчилар боғ томондан уйга кирган. Ўғриланган нарсалар қиймати ҳали эълон қилингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
24/01/2022 17:41
Voy bechora