Пенальтидан ноаниқ зарба берган Де Брюйне жамоасига панд берди
Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Салоҳ пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Габи Жезус 31-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди. Бош ҳакам биринчи бўлим охирида мерсисайдликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Кевин Де Брюйне ноаниқ амалга оширди.
- 90+5'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+4'
Диаш Салаҳга нисбатан қоида бузди. Сўнгги сонияларда "қизиллар"да яхши вазият юзага келди.
- 90+3'
Кайл Уокер огоҳлантирилди.
- 90+2'
Алиссон ўз жойини ташлаб чиқиб, тўпни узоқлаштирди. Бироқ тўп Де Брюйнега келиб тушди, бироқ Кевин дарвозага зарба йўлламади.
- 90+2'
Салаҳ Мане узатган тўпга ета олмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Стерлинг жарима майдонига узатма амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 86'
Мане яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 84'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Алиссон рақибига имконият қолдирмади.
- 83'
Тўп назорати Гвардиола шогирдларида.
- 81'
Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоа хавфли футбол кўрсатмоқда.
- 79'
Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Салаҳни қўллари билан ушлаб олган Ляпорт огоҳлантирилди.
- 77'
Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар ҳимоясида саросима юзага келди. Алиссон тўпни эгаллаб олди.
- 74'
"Шаҳарликлар" 2 дақиқа давомида рақибни жарима майдони ичига қамади.
- 72'
Салаҳ шеригининг узатмасини ўзига бўйсундира олмади.
- 70'
Энди "қизиллар" штурм уюштиряпти. "Сити" ҳимояда.
- 68'
Ҳужумда қоида бузган Жезус жамоасининг уринишини кўкка совурди.
- 65'
"Шаҳарликлар" тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 63'
Трент жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жеймс Мильнер майдонга тушди.
- 62'
Трент Александр-Арнольдга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 61'
Тўпни олдириб қўйган Стерлинг рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 60'
Вейналдус усталик билан Стерлингни зарарсизлантирди.
- 59'
Жердан Шакири захирадан майдонга тушди. Унинг ўрнига Фирминьо майдондан олинди.
- 58'
Диаш Маненинг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади.
- 56'
Фирминьо жарима майдони яқинидан ноаниқ зарба йўллади.
- 55'
Канселунинг моҳирона узатмасини Жезус кўкка совурди.
- 54'
"Сити"нинг ҳужуми Уокернинг хатоси туфайли тўхтаб қолди.
- 52'
Ўйин жуда юқори темпда давом этмоқда. Жамоалар марказда тўхтаб турмаяпти.
- 50'
Жота қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси кутилганидек чиқмади.
- 49'
Мане шерикларига тўп оширди. Эдерсон тўпни узоқлаштирди.
- 47'
Де Брюйнега тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 46'
Де Брюйнега нисбатан қўполлик ишлатган Матип огоҳлантирилди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Супер темпда ўтган биринчи тайм якунланди. Танаффус!
- 45+3'
"Ливерпуль" ҳужумчилари рақиб жарима майдонида бир-бирларини тушуниб ҳаракат қила олмади.
- 45+2'
Трент яхши зарба берди. Бироз тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 45+1'
Диаш жарима майдони яқинида Манени йиқитди. Мерсисайдликларда таймни ғолиб ҳолда якунлаш учун ажойиб имконият.
- 45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Трентнинг кучли зарбасини Эдерсон ушлаб олди. "Қизиллар" тайм сўнгида жуда хавфли вазият яратди.
- 42'
Де Брюйне!!! Кевин тўпни ўзидан чапга тепди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 41'
Видеотакрорларни кўрган Крег Поусон 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 40'
Ҳакам видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига келди.
- 39'
Жарима майдони ичида тўп Жо Гомеснинг қўлига тегди. Ҳакам ҳозирча, жим.
- 37'
Гвардиола шогирдлари учун рақиб жарима майдонига ёриб кириш осон кечмаяпти. Шунинг учун, улар узаро узатмалар амалга ошириб, қулай фурсат кутмоқда.
- 35'
Жарима майдони ташқарисидан Жота ноаниқ зарба йўллади.
- 34'
Жамоалар ҳужумга ўтишни тўхтатмаяпти. Ҳар икки дарвоза қаршисида тез-тез хавфли вазиятлар гувоҳига айланмоқдамиз.
- 32'
Голдан руҳланган "шаҳарликлар" яна олдинга борди. Де Брюйне бу сафар ўзи зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 31'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Жезус ҳисобни тенглаштирди!
Де Брюйненинг жарима майдонига узатган тўпини Габи усталик билан зига бўйсундириб, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди. - 29'
Фирминьо жамоасининг тезкор қарши ҳужумини давом эттира олмади. Вазият позицион ҳужумга айланиб кетди.
- 27'
"Сити" қисқа узатмалар билан рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудни изламоқда.
- 25'
Де Брюйненинг узатмасидан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Стерлинг зарба берди. Алиссон ўз ўрнида!
- 24'
"Шаҳарликлар" бугун ўзига ўхшамаяпти.
- 22'
Жуда қулай имкониятни Мане кўкка совурди. Садио тўпни шерикларига узатишда жуда оддий ўйнади. Диаш барчасини назорат остида ушлаб турганди.
- 21'
Стерлинг бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Матип яхши ҳимояланди.
- 19'
Ферран Торрес ҳужумда қоида бузди. Мане жабрланувчи ролида.
- 18'
Одатда, Хендерсон узоқ масофадан яхши зарба йўллайди. Аммо бу сафаргиси ноаниқ.
- 17'
Стандарт вазиятдан Де Брюйне жарима майдонига тўп узатди. Жамоадошлари тўпга ета олмади.
- 15'
Арнольд қанотда Стерлингни ўтказмади.
- 13'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Салаҳ ҳисобни очди!
Тўп қаршисига келган Муҳаммад ўзидан чап бурчакка кучли зарба берди. Эдерсон ўз жойидан жилмади.
- 12'
Уокер жарима майдони ичида Манега нисбатан қоида бузди. Бу - пенальти!
- 11'
Жарима майдони марказига Мане томонидан узатилган тўпга шериклари ета олмади.
- 9'
Хендерсон Де Брюйнени ажойиб тарзда зарарсизлантирди.
- 8'
Мане воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 6'
"Шаҳарликлар" ўз услубига мос равишда тўпни назорат қилмоқда. Мерсисайдликлар прессингда.
- 5'
Робертсон узатган тўпга Салаҳ ета олмади.
- 4'
Меҳмонлар эрта прессинг уюштирмоқда.
- 2'
"Қизиллар" ўйинни шиддат билан бошлади. Мане ташлаб берган тўпни Фирминьо дарвозага йўллай олмади.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси шай!
Фикрлар