Пенчак Силат бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқланди
20-22 август кунлари Тошкент вилоятининг Тошкент туманида Пенчак Силат бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мазкур мамлакат биринчилигида 6 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этди.
Турнирда 12 та вилоятдан 500 дан ортиқ спортчилар тўрта йўналиш (тандинг, тунгал, ганда, регу) бўйича ўзаро баҳс олиб бордилар.
Якунда, 1-ўринни Тошкент шаҳри, 2-ўринни Тошкент вилояти, 3- ўринни Самарқанд вилояти жамоаси эгаллади.
Фикрлар