Пенчак силатчиларимизнинг навбатдаги ғалабалари

Малайзиянинг Куантан шаҳрида “Нусантара Силат” халқаро вафестивали доирасидан ўрин олган пенчак силат мусобақасида вакилларимиз муносиб қатнашди.

Мезбонлардан ташқари Индонезия, Цингапур, Нидерландия, Қирғизистон каби давлатлардан спортчилар ташриф буюрган турнирда мамлакатимиз шарафини 7 нафар спортчимиз ҳимоя қилди.

Мусобақада Ҳусанжон Азизжонов, Ҳасанжон Азизжонов, Умар Нажимов, Исмоил Собитов, Абдулқуддус Азизжонов ва Нуриддин Ҳамидуллаев олтин медални қўлга киритган бўлса, Абдулазиз Азизжонов кумуш медал билан тақдирланди.

Мазкур турнирда 6 олтин ва 1 кумушни қўлга киритган вакилларимиз умумий жамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!