Пентек

"Герта" ҳужумчиси Кшиштоф Пентек собиқ клуби "Милан" ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Пентек жорий мавсум бошида "Женоа"дан Миланга кўчиб ўтган эди, бироқ "россонерилар" Златан Ибрагимовични жамоага олиб келганидан сўнг польшалик футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

"Миланда бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туради. Улар марказий ҳужумчиларини хар йили ўзгартириб туришади. Бу улар учун одатга айланган", - дейди Пентек.

Маълумот ўрнида Пентек "Милан"да ўтган даври мобайнида 18 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритишни уддалади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)