Пепе "Арсенал"да тиббик кўрикдан ўтмоқда

Франциянинг “Лилль” клуби вингери Николя Пепе “Арсенал”да тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” тез орада 24 ёшли ивуарлик футболчининг трансферини расман эълон қилишади. Бу эса уларга 80 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Пепе ўтган мавсум Франция чемпионатида 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!