Пепе фаолиятини Англияда давом эттиришдан бош тортди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Пепе фаолиятини Англияда давом эттиришдан бош тортди.

Get French Football News нашрининг хабар беришича, 35 ёшли португалиялик Лондоннинг "Арсенал" клуби таклифини рад этган. 

Илгарироқ, Пепе молиявий инқироз сабабли "Бешиктош" клуби билан шартномани бекор қилганлиги ҳақида хабар бергандик. Катта эҳтимол билан у "Монако" аъзосига айланиши мумкин.