Пепе фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Франциянинг "Лилль" клуби вингери Николя Пепе учун "Наполи" ҳам курашга қўшилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли французнинг агенти айни дамда Италияга етиб келган ва неаполликлар билан мижозининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда Пепенинг трансфери "Наполи"га 60 миллион еврога тушади.
Таъкидлаш керакки, дастлаб “Лилль” ўз тўпурарини 80 млн еврога баҳолаётган эди.
Маълумот учун, Пепе ўтган мавсум 41та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар