Пепе "Ливерпул"ни танлади
Франциянинг "Лилль" клуби вингери Николя Пепе фаолиятини қаерда давом эттириш масаласида бир қарорга келди. Бу ҳақда Libero нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 24 ёшли ивуарлик футболчи ажойиб ўйинлари билан Европа грандларининг эътиборига тушган. Бироқ, у даъвогарлар орасидан “Ливерпул”ни танламоқда. Унда мерсисайдликлар сафида ўйнаш истаги кучлироқ.
Маълумот учун, Пепе ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол ҳамда 11та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар