Пепе Рейна фаолиятини "Милан"да давом эттиради

Италиянинг "Наполи" клуби дарвозабони Хосе Пепе Рейна ёзда жамоасини ўзгартиради.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли испаниялик посбон фаолиятини "Милан"да давом эттиради. Қайд этиш лозимки Рейна “россонерилар” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Маълумот учун, Рейна “Наполи” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида неаполликлар сафида жами 138та учрашувда иштирок этган ва шуларнинг 52тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!