Перес Анчелоттига ишонмаяпти. Унинг ўрнига ким келади?
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум сўнггида истеъфога чиқарилиши мумкин. Мадридликлар президенти Флорентино Перес италиялик мутахассиснинг ишидан қониқмаяпти. Бу ҳақда El Nacional нашри ёзмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Перес "қироллик клуби"га Германия терма жамоаси собиқ мураббийи Йоахим Лёвни олиб келмоқчи. Томонлар тез орада музокораларга киришади.
Таъкидлаб ўтамиз, Лёв сўнгги йилларда испан тилини ўрганаётган эди. "Реал" айни дамда 53 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар