Перес Икардини "Реал"га олиб келмоқчи

"Реал" Мадрид клуби мавсумни ПСЖ сафида ўтказаётган “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олиш режасига яна қайтмоқда.

“Қиролик клуби” президенти Флорентино Перес шахсан аргентиналик футболчини жамоага олиб келмоқчи.

Айтиш керакки, парижликларда Икардини 65 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум ПСЖ сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!