Перес: Мбаппе бу йил бўлмаса, кейинги йил албатта "Реал"га ўтади
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе албатта унинг жамоасига ўтишини айтди
“Мбаппе “Реал”га ўтишга тайёр деб ўйлайман. Чунки, у бундай ёшга тўлиб бўлди. У янада ўсиши мумкин бўлган ажойиб футболчи. Агар франциялик футболчи бу йил “Реал”га ўтмаса, бу ишни келгуси йил албатта қилади. У ҳозир ПСЖда ақлбовар қилмас ўйин кўрсатмоқда”, - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе ёзда “Реал”га ўтишга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. ПСЖ эса уни 280 млн еврога баҳоламоқда.
Фикрлар