Перес Модричнинг
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритишини анча олдин билганини айтди.

“Лука бир неча йилдан буён энг зўр футболчилардан бири ҳисобланарди. Ҳамма Роналдуни ундан юқори деб ўйлайди, аммо бу йил Модрич ушбу мукофотга муносиб эди. У мавсум бошидан то охиригача ажойиб ўйнади. Биз унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишини бундан 6 йил муқаддам билгандик”, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бундан роппа-роса 6 йил олдин, яъни 2012 йил “Тоттенхэм”дан 3 млн фунтга сотиб олган эди.