Перес, Моуриньо ва Мбаппе биргаликда “Реал” учун суперюлдуз танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бири “Бавария” вингери Майкл Олисе бўлиб қолмоқда.

Sport нашрининг ёзишича, клуб президенти Флорентино Перес Олисени жамоага олиб келиш ғоясидан воз кечмаган.

Қайд этилишича, “Реал” клуби  “Бавария” билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни истайди ва трансфер бўйича фақат расмий музокаралар орқали ҳаракат қилади.

Нашр маълумотига кўра, Перес бу трансферни Килиан Мбаппенинг тавсияси ва Жозе Моуриньонинг маъқуллаши билан қўллаб-қувватламоқда.

Битим мураккаб бўлса-да, имконсиз эмас. Айниқса, агар Винисиус Жуниор шартномасини узайтирмаса ва 2027 йилда клубни тарк этса, бу трансфер янада долзарблашиши мумкин.

Аввалроқ “Бавария” Майкл Олисени ҳатто жуда катта маблағ эвазига ҳам сотмаслигини маълум қилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!