Перес Моуриньонинг "Реал"га қайтиши ҳақида: "У буюк мураббий"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Жозе Моуриньoнинг Мадрид клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис кучли мураббий, аммо клубда бир нечта номзодлар ҳам мавжуд.

"Моуриньo? У буюк мураббий. Мен уни яхши биламан, у ҳам “Реал”ни ва футболчиларни яхши билади. Лекин бошқа номзодлар ҳам бор.

Мураббий топиш муҳим, лекин янада муҳими — жамоа жароҳатларсиз бўлиши ва мураббийга тўлиқ тайёргарлик (танаффус) ўтказиш имконияти бўлиши.

Агар танаффуссиз бошланса, мавсум деярли йўқолган бўлади. Аммо бизда барибир яхши мураббий бўлади", — деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010–2013 йилларда "Реал"ни бошқарган ва жамоа билан Ла Лига, Испания Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!