
Перес “Олтин тўп” соҳибини “Реал”га шахсан ўзи олиб келмоқчи
“Реал” ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити”нинг етакчи ярим ҳимоячиси Родрини олишга бир неча бор уриниб кўрди, лекин мақсадига ета олмади.
“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес испаниялик “Олтин тўп” соҳибини жамоага олиб келиш фикридан қайтгани йўқ ва бу трансферни асосий мақсади сифатида белгилади.
Cadena Ser нашрининг ёзишича, Перес агар унинг аралашуви зарур бўлса, Родри билан ҳеч қандай воситачиларсиз шахсан ўзи музокара қилишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, клуб хўжайини трансфер амалга ошиши учун Родрининг ўзи ҳам бу йўлда жиддий қадам ташлаши зарурлигини айтди.
“Манчестер Сити” эса, тажрибали ўйинчини сақлаб қолмоқчи. Улар Родрининг яна икки йил давом этадиган шартномасини узоқроқ муддатга узайтирмоқчи. Янги битимга кўра, испаниялик юлдуз клубдан Эрлинг Холанддан кейин энг катта маош оладиган иккинчи ўйинчига айланади.
Родри Хосеп Гвардиола қўл остида 2019 йилдан бери ўйнаб келади. Шу пайтга қадар барча турнирларда 265 маротаба майдонга тушган ярим ҳимоячи ўз ҳисобига 26 та гол ва 32 та ассист расмийлаштириб қўйган.
Фикрлар