Перес "Реал" футболчиси "Олтин тўп"ни олишига ишонади. Бу Бензема эмас!

Родриго Гоес "Реал" билан янги шартнома имзолагач, унинг маоши сезиларли даражада ошади.

Шу пайтгача жамоанинг энг кам маош олувчи футболчиларидан бири бўлган вингер, эндиликда солиқлардан ташқари йилига 7 миллион еврога олади.

Шартномада шунингдек, турли ютуқлар учун, жумладаг, урилган голлардан тортиб "Олтин тўп"ни олишгача бўлган ютуқлар учун махсус бонуслар берилиши кўрсатилган. Улар ҳисобига Родригонинг маоши йилига 8 миллион еврога етиши мумкин.

Родриго - "Реал" президенти Флорентино Перес учун энг умидли футболчилардан бири ҳисобланади. Перес бразилиялик футболчи яқин йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишонади.

Маълум бўлишича, Родригонинг "Реал" билан янги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "Реал" сафида барча мусобақаларда жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!