Перес “Реал”дан кетадиган тўрт футболчи номини айтди
“Реал Мадрид” келаси мавсум учун таркибни шакллантиришда трансфер бозоридаги ўзгаришларни ҳам инобатга олишига тўғри келмоқда. Бу жараёнда мураббийлар штаби ишончини оқлай олмаган ўйинчиларни сотиб юбориш муҳим аҳамият касб этади.
Испания матбуотининг ёзишича, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ёзда жамоанинг тўрт футболчисини сотиб юбормоқчи. Манбага кўра, “Реал” ёзда дарвозабон Андрей Лунин, ярим ҳимоячи Дани Себальос, ҳимоячилар Фран Гарсия ҳамда Ферлан Менди билан хайрлашишга тайёр.
Клуб мутасаддилари сотиб юбориладиган футболчилар ўрнини янги ижрочилар билан тўлдириш борасида иш бошлаган ва улар олиб келинадиган ўйинчилар рўйхатини шакллантирмоқда.
Фикрлар