Перес
Ads

Реал» президенти Флорентино Перес Примеранинг 10-туридан ўрин олган «Жирона»га (1:2) қарши ўйиндаги мағлубиятдан дарғазаб бўлган.

Испания матбуоти хабарига кўра, мулозим учрашувдан сўнг, кийиниш хонасига кириб, футболчиларни аямай койиган.

Бу натижадан сўнг, «Реал» мусобақада пешқадамлик қилаётган «Барселона»дан 8 очко ортда қолмоқда. Қироллик клуби бунақа фарқ билан орқада қолган мавсумларида бирор марта чемпион бўлолмаган.