Перес: Роналдунинг оғирлиги қанча бўлса, шунча олтин беришсин, барибир у сотилмайди

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналду бошқа жамоага ўтмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“Роналдуни сотиш? Ҳеч қачон. Роналдунинг оғирлиги қанча бўлса, шунча оғирликдаги олтин беришса ҳам бундай қилмайман. Фақат буюк футболчиларгина шундай қилишади”, – деб айтиб ўтди Перес.

Илгарироқ, Роналду АПЛга қайтиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.