Перес уни сотиб олишни орзу қилади
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг собиқ агенти Вагнер Рибейро Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ҳамон бразилиялик футболчини жамоага олиб келиш орзусида эканлигини айтиб ўтди.
"Флорентино ҳамон Неймарни сотиб олиш орзусида. Ўтган йил май ойида унинг офисида меҳмон бўлганимда, бу ҳақда айтиб ўтган эди", - дея унинг сўзларини келтириб ўтди Goal.com сайти.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли форварднинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади.
Фикрлар