Перес ва Зидан Погбанинг трансфери масаласида келиша олишмаяпти

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ёзда жамоага "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани олиб келмоқчи. Бироқ, клуб президенти Флорентино Перес бунга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Унинг фикрича Погба МЮ талаб қилаётгандек 150 миллион евролик футболчи эмас. Бундан ташқари , Перес франциялик футболчи худди Жозе Моуриньо билан можаро келтириб чиқаргани каби “Реал”да ҳам можаро чиқаришидан чўчимоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!