Перес Холандннинг трансфери ҳақида гапирди

"Реал" президенти Флорентино Перес “Манчестер Сити”га ўтган Эрлинг Холанд ҳақида гапирди. У Мбаппенинг ПСЖда қолишини билганида ҳам, Мадрид клуби “Боруссия”дан Эрлинг Холандни сотиб олмаган бўлишини айтди.

“Мбаппенинг Парижда қолиши Холандга таъсир қилмади. Мутлақо. Бизда Бензема бор, шунинг учун Эрлинг ва Карим битта жамоада бўлиши мумкин эмас.

Холанд билан шартнома имзолаб, уни захира ўриндиғига қўя олмасдик. У фантастик футболчи. Лекин айни пайтда унинг хизматларига муҳтож эмасмиз. Кўрамиз, эҳтимол кейинчалик бу вариантга яна қайтишимиз мумкин”, - дея Переснинг сўзларини келтиради “El Chiringuito”.

Маълумот ўрнида, мавсум якунланганидан кейин Холанд “Ман Сити” билан 2027 йилгача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!