Перес: Йович бир мавсумда 27 та гол киритди, аммо...

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг янги аъзоси Лука Йович ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Лука 27 та тўп киритиб, Европадаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бирига айланди ва ажойиб мавсум ўтказди. Аммо бизнинг мухлислар ундан янада кўпроқ нарсаларни кутишади. Чунки мухлислар унинг жамоага  кўпроқ нарса  бера олишини яхши билишади.

Унга кўплаб клублардан таклифлар бўлди, аммо Лука "Реал" аъзоасига айланишни истади ва ўз орзусини амалга оширди. Йович болалигида "Реал" либосини кийиб ухлаганлигини айтди. Бизнинг жамоани танлаганинг учун раҳмат, Лука! Ушбу либосда сен сайёрамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлишинг мумкин", - деди Перес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!