Перишич фақат бир шарт билан
Ads

Миланнинг "Интер" клуби вингери Иван Перишич фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи мюнхенликлар сафига фақат бир шарт билан ижара асосида кетишга тайёр. Гап шундаки, немис гранди ижара муддати якунлангач Перишични тўлиқ сотиб олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” раҳбарияти дастлаб “Манчестер Сити” вингери Лерой Санени сотиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, унинг кутилмаганда жиддий жароҳат олиши мюнхенликларнинг режасини ўзгартириб юборди. Энди улар бор эътиборларини Перишичга қаратишган.