Перишич собиқ жамоасига қайтиши мумкин

  • 07 Jul 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ярим ҳимоячи Иван Перишич Хорватияга қайтишга яқин турибди. Журналист Жанлука ди Марционинг ўз сайтида ёзишича, 34 ёшли футболчи фаолиятини “Хайдук”да давом эттириши кутилмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Иван айнан “Хайдук”да футболчилик фаолиятини бошлаган. Тўғри, ярим ҳимоячи бу клубнинг асосий жамоасида ўйнамаган, ўз вақтида у Франциянинг "Сошо" ёшлар жамоасига ўтган.

"Тоттенхэм" билан шартномасини бекор қилган Иван Перишич "Хайдук"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Хорватиялик юлдуз Лондон клубида бор-йўғи бир мавсум ўтказди холос.

Трансфермаркт портали талқинига кўра, Иван Перишичнинг айни дамдаги трансфер нарзи 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!