Перишичнинг "Бавария"га ўтиши аниқ бўлди

  • 10 август, 2019, 17:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг “Интер” клуби вингери Иван Перишич тез орада "Бавария"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар 30 ёшли хорватиялик футболчини 5 млн евро эвазига бир йилга ижарага олишади. Келишувга кўра ижара муддати якунлангач немис грандида ушбу футболчини 20 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Перишич “Интер” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 163та ўйинда майдонга тушди ва 40та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!