"Персеполис" устози: Ҳакамлар бугун "Пахтакор"нинг асосий футболчисига айланди

"Кеча эронлик журналист ҳакам ҳақида ҳавотирланиб савол берган эди. Мен буни оддий ҳолат сифатида баҳолаган эдим, аммо бу тўғри бўлиб чиқди. "Пахтакор" офсайддан гол киритди. Бизнинг фойдамизга пенальти берилмади. "Ал Садд" билан баҳсда ҳам худди шу каби ҳолат содир бўлган эди. Ҳакамлар рақиб жамоа учун асосий ўйинчига айланди.

"Пахтакор"га гол киритиш осон эмас. Шундай бўлсада кўплаб имкониятлар яратдик, аммо рақиб жамоа посбони яхши ҳаракат қилди.

Бизнинг гуруҳ Осиёнинг кучли жамоаларидан ташкил топган. Барча нарса майда деталларга боғлиқ бўлмоқда. Мен ҳакамларни муҳокама қилишни истамас эдим, аммо бу асосий сабаблардан бири бўлди. Бу мавсум ҳакамлар бизни 4 очкодан мосуво этди. Бундай ҳолат ўтган мавсум Японияда ўтган дастлабки финал учрашувида ҳам содир бўлган эди.

Ҳар 4-5 кунда ўйнайдиган исталган клуб чарчайди, аммо мен буни сабаб қилиб кўрсатмаган бўлар эдим. "Ал Садд"ни мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бири. Ўйлашимча "Пахтакор" ва "Ал Садд" гуруҳдан чиқади", - деб Иванковичнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Темур Мардонов
07/05/2019 06:51
ютказишни тан олиш хам мартлика киради
Jasur Shakirov
06/05/2019 20:33
Bekorlarning beshtasini aytibsan, Persepolis!!!
Шерзод Кушшаев
06/05/2019 20:24
Пахтакорни табриклайман! Эрон кулиби кучли булса уз майдонида галаба килиш керак эди.Энди эса бахонага урин йук