Перу терма жамоаси сардори ЖЧ-2018да иштирок этмайди
Ads

Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро ёзда Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Гап шундаки, Лозаннадаги халқаро спорт арбитраж суди жаҳон антидопинг агентлигининг талабига кўра 34 ёшли футболчининг дисквалификация муддатини узайтирди. Энди у 2019 йилнинг январига қадар катта футболга қайда олмайди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон антидопинг агентлиги Геррерони кокаин истеъмол қилишини аниқлаган эди.