Пешқадам бўлиб турган "Нефтчи" мухлислари учун ажойиб хушхабар! (Фото)
"Нефтчи" футболчиси Лутфулла Тўраев жароҳатидан тикланиб, сафга қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарингиз бор, "Нефтчи" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда бошлаган, жамоанинг тажрибали ва етакчи ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ана шу йиғинларда фаол иштирок этиб, қаттиқ жароҳат олган ва операция қилинган эди.
Ўтган вақт мобайнида у саломатлигини тиклаб, яна жонажон жамоаси сафида жанговар ҳаракатларни давом эттиришга пухта шайланди. Лутфулла жамоанинг навбатдаги расмий учрашувга тайёргарлик юзасидан олиб борган бугунги машғулотларида илгаригидек фаол иштирок этиб, ўзини кўрсатди.
Фикрлар