"Пескара"нинг янги либоси намойиш этилди. Уни 6 ёшли болакай чизган (фото)

Италиянинг "Пескара" клуби янги либосини намойиш этди. Б Серияда иштирок этувчи ушбу жамоанинг янги либосидан клуб тимсоли дельфин, камалак ва тўлқин акс этган.

rue0367463569

Қизиғи, "Errea" фирмаси ишлаб чиққан ушбу янги экипировка дизайнини клубнинг 6 ёшли мухлиси Луижи Д'Агостино яратган. Айнан унинг дизайни махсус танловда ғолиб чиққан.

ruebecdd3fa4e

Ушбу танлов коронавирус пандемияси вақтида мухлисларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган ва "Errea" ширкати ушбу танловда ғолиб чиққан дизайн билан либос яратишини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!