Петер Шмейхель: Айб де Хеада эмас

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ дарвозабони Петер Шмейхель жамоанинг испаниялик посбони Давид де Хеа нисбатан билдирилаётган танқидларни ўринсиз деб айтди.

“Кўпчилик у бир нечта хатоларга йўл қўйди деб ҳисоблайди. Ҳа, шундай ҳолатлар бўлди. Бундай вазиятлар ҳар қандай дарвозабонда учраб туради.

Тасаввур қилинг, агар де Хеа бўлмаганда “Манчестер Юнайтед” ҳозир қаерда турган бўларди? Мен уни ҳеч нарсада айблай олмайман. Менимча у ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

Айб Давидда эмас. Ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар бошқа муаммолар ҳам бор”, - дейди Шмейхель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!