Петр Чех: Жирунинг голи мавсумдаги энг чиройли гол бўлиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех кеча премьер-лиганинг 19-туридан ўрин олган  “Кристал Пэлас” (2:0)га қарши ўйиндан сўнг, жамоадоши Оливье Жирунинг киритган супер голи ҳақида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи навбатда бу муҳим гол бўлди. Боиси, биз рақибни руҳан синдиришимиз ва дарвозани тезроқ ишғол этишимиз керак эди. Янги йилнинг биринчи ўйинида мавсумдаги энг чиройли голни киритсанг, маррани янада юқорироқ олишга ҳаракат қиласан. Мен ҳар доим таъкидлаб келганман, Жиру шундай футболчики, уни барча жамоа ўз таркибида кўришни истайди. Чунки у доимо муҳим голларни уради”, - дейди чехиялик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Жирунинг ўзи ҳам ушбу голини фаолиятидаги энг чиройлиси деб таъкидлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!