Петра Квитова финалда ўйнайди
Ads

Чехиялик теннисчи Петра Квитова Мадридда ўтказилаётган мусобақанинг финалига йўл олди.

Петра турнирнинг ярим финалида ҳамюрти Каролина Плишковага қарши кортга чиқди. Баҳснинг биринчи сетини тай-брекда ютиб олган Квитова иккинчи сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "Mutua Madrid Open" турнирининг финалида Петра Квитова ҳамда голландиялик Кики Бертенс ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz