Петров кубоги. "Ҳумо"нинг "Торос"га қарши бешинчи ўйини якунланди

Ҳозиргина Петров кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Торос" ҳамда "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Нефтекамскда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Шу тариқа "Торос" серияда 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги олтинчи қарама-қаршилик 4 март куни "Ҳумо-Арена" муз саройида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!