ПФЛ 14 декабрь куни Йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Анчагина қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтган 2018 йилги футбол мавсуми мамлакатимизда расман ўз ниҳоясига етди. 

Мавсум-2018 сарҳисобини амалга оширадиган вақт ҳам етиб келди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлган энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказади. Йил якунларига бағишланган тантанали маросим 14 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Унда қуйидаги номинацияларда энг яхшилар тақдирланади: 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи; 

- PEPSI  Суперлига-2018 тўпурари; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси; 

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси; 

- Fair Play соврини; 

- Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси махсус соврини. 

Шунингдек, йил якунларига бағишланган тантанали маросимда мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган Энг яхши матбуот хизмати, Энг яхши маркетинг хизмати ва қолаверса, мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам алоҳида тақдирланади.  

Тақдирлаш маросими ва Йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни бўйича маълумотлар қўшимча тарзда ПФЛ расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида бериб борилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!