ПФЛ коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли "Локомотив-W" иштирокидаги ўйин қолдирилганини маълум қилди
Бугун "Локомотив-W" аёллар жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонада коронавирус аниқлангани, жамоадан ҳеч кимда вирус қайд этилмагани, аммо барча карантинга олингани борасида хабар бериб ўтгандик.
Ушбу хабардан сўнг ПФЛ матбуот хизмати аёллар Олий лигасининг 2-туридан ўрин олган ҳамда 9 июль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” клублари ўртасидаги учрашув “Локомотив-W” клуби билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди.
Тезкор хабар! "Локомотив" жамоаси карантинга олинди
“Локомотив-W” жамоаси истиқомат қилаётган “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган бўлиб, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Мазкур тест жавоблари аниқ бўлмагунича “Локомотив-W” иштирокидаги футбол учрашуви эҳтиёт шарт ўтказилмайди.
Айни вақтда хавотирга ўрин йўқ. ЎзПФЛ футболчилар саломатлигини ҳисобга олиб, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувни бошқа санада ўтказишга қарор қилди. Аёллар чемпионатида қолдирилган учрашувларни ўтказиб олиш учун бўш ўринлар мавжуд. “Локомотив-W” клубининг “Бунёдкор-W” клубига қарши учрашуви қачон ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан кейинроқ маълум қилинади.
ЎзПФЛ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди. Қўшимча қиламизки, мамлакатимизда футбол учрашувлари қайта тикланганидан буён ЎзПФЛ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.
Фикрлар