ПФЛ “Пахтакор”га ҳам ваъда қилинган мукофот пулини тўлади

Хабарингиз бор, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистон Суперлигаси 2018 йилги мавсуми якунларига кўра 2-ўринни эгаллади. Қолаверса, клубнинг футзал жамоаси мамлакат чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.  

Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирганди.

“Пахтакор” клуби мавжуд қарздорликларини тўлиқ бартараф этди. Қолаверса, академия ва майдон бўйича талаблар бажарилди. Натижада ушбу клубда қолиб келаётган ва ЎзПФЛга маълум бўлган қарздорлик масаласи йўқ.

Шу боисдан “Пахтакор” клуби биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси айни дамда қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
08/03/2019 08:09
МУКОФОТ пули пули зарур булган жамолардан бошлаш керак эмасми МАСАЛАН БУНЕОДКОР НАВБАХОРГА ПУЛ ЗАРУР ЭДИ ПАХТАНИ ПУЛИ ЕТАРЛИКУ КЕЙИНРОК ОЛСА БУДАРДИ БАРИБИР ПФЛ ПАХТАКОРГА БУЛИПДИ
&
А.Н.Т
07/03/2019 16:23
Пахтала